Ўзбекистон ва Хитой шифохоналари ҳамкорликда оғир аҳволдаги беморларни масофавий тиббий кўрикдан ўтказади
Бугун, 25 апрель куни хитойлик мутахассислар гуруҳи Хитой ва Ўзбекистон ўртасида масофавий тиббий консултация қилиш тизимининг ишга тушириш маросимида иштирок этди.
Ушбу тадбирда Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Чжан Вэньчуань, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари Б.Қурбонов, Тошкент шифокорлар малакасини ошириш институти ректори Ҳ.Оқиловлар иштирок этди.
Бу тизимга Цзянси провинциясининг 2 та йирик шифохонаси ва Ўзбекистоннинг 10 та шифохонаси қўшилди. Ушбу тизим шифокорлар ўртасида доимий алоқани йўлга қўйиш ва эпидемияга қарши давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида йўлга қўйилган.
Маросимдан кейин икки давлат шифокорлари оғир аҳволдаги беморларни масофавий кўрикдан ўтказди.