Ўзбекистонда 11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади

Ушбу ўзгариш IDP, British Council, Cambridge University Press & Assessment имтиҳонларига ҳам амал қилади. Қоғозда топшириш бекор қилиниши оператив сабаблар билан изоҳланмоқда.

Яъни, Ўзбекистонда IELTS имтиҳони саволларини тарқатишга уриниш, сертификат олиш учун турли ноқонуний йўллардан фойдаланиш ортидан бу имтиҳон эндиликда фақат компьютер орқали топшириладиган бўлади.
Олдинроқ рўйхатдан ўтганлар эса ихтиёрий равишда имтиҳон шаклини "computer based"га ўзгартиришлари ёки тўловни тўлиқ қайтариб олишлари мумкин.