Ўзбекистонда 15 июндан карантин тўлиқ тугайдими?
- 05.06.2020 18:00
- 1043
- COVID-19
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.
"15 июндан карантин тадбирлари тўлиқ тугайдими?", деган саволга мутахассис қуйидагича жавоб берди:
— Карантин тадбирлари тугатилиши ёки бир муддат чўзилиши — коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемик вазиятни эътиборга олган ҳолда белгиланади.
Агарда касаллик бўйича барқарорликка эришилса, карантин тадбирлари бекор қилинади, касаллик ўсиш суръати жадаллашса, карантин тадбирлари ҳам кучайтирилади.
Теглар:
карантин
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа