Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ёши 29,5 ёшни ташкил қилди

Бу ҳолат эса Ўзбекистоннинг дунёда ёш мамлакатлардан бири эканини англатади.

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, мамлакатда энг катта ёшли аҳоли Тошкент шаҳрида яшаса, энг ёш аҳоли Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилган. Самарқанд эса республика натижасидан-да паст: 28,5 ёш.
2026 йил 1 январь ҳолатига аҳолининг ўртача ёши қуйидагича тақсимланган:
Тошкент шаҳри — 32,7 ёш
Бухоро вилояти — 31,1 ёш
Тошкент вилояти — 31 ёш
Навоий вилояти — 30,1 ёш
Фарғона вилояти — 30 ёш
Қорақалпоғистон — 29,8 ёш
Андижон вилояти — 29,5 ёш
Хоразм вилояти — 29,5 ёш
Наманган вилояти — 29 ёш
Сирдарё вилояти — 28,7 ёш
Самарқанд вилояти — 28,5 ёш
Жиззах вилояти — 28,4 ёш
Қашқадарё вилояти — 27,7 ёш
Сурхондарё вилояти — 27,4 ёш
Ўртача ёш мамлакат демографияси, меҳнат бозори ва ижтимоий сиёсат учун муҳим кўрсаткич ҳисобланади.
Тошкент шаҳрида ўртача ёшнинг юқори бўлишига меҳнат миграцияси, талабаларнинг кейинчалик пойтахтда қолиши ва туғилиш даражасининг нисбатан пастроқ экани таъсир қилиши мумкин.
Сурхондарё ва Қашқадарёда эса аҳоли ёшроқ бўлиб, бу ҳудудларда туғилиш кўрсаткичлари юқорилигича қолаётганини англатади.