Ўзбекистонда ҳафта бошида қандай об-ҳаво кузатилади?
«Ўзгидромет» мамлакатда 31 мартдан 3 апрелгача кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 31 мартда ва 2 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 1 ва 3 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 март—3 апрелда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 31 март—1 апрелда 3-8о илиқ, 2—3 апрелда 5-10о илиқ, кундузи 31 мартда 8-13 дарада илиқ, 1 апрелда 13-18о илиқ, 2 апрелда 15-20о илиқ, 3 апрелда 13-18 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 31 март—2 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 3 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1—3 апрелда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10о илиқ, кундузи 31 мартда 18-23 даража илиқ, 1 апрелда 13-18 даража илиқ, 2 апрелда 20-25 даража илиқ, 3 апрелда 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 31 март ва 2 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 1 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 3 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1—3 апрелда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 31 мартда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ, 1 апрелда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ, 2 апрелда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ, 3 апрелда кечаси 7-12о илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 31 март—2 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 3 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 апрелда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 31 мартда 20-25 даража илиқ, 1 апрелда 18-23 даража илиқ, 2 апрелда 22-27 даража илиқ, 3 апрелда 20-25 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 31 мартда ва 2 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 1 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 3 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 апрелда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 31 мартда 15-20 даража илиқ, 1 апрелда 13-18 даража илиқ, 2—3 апрелда 17-22 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 31 мартда ва 2 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 1 ва 3 апрелда вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. 31 март—1 апрелда қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1—3 апрелда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 31 март—1 апрелда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 2—3 апрелда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.