Ўзбекистонда “Қозоғистон таълим кунлари” ўтказилади
2019 йилда Ўзбекистонда Қозоғистон йили деб эълон қилиниши муносабати билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Қозоғистоннинг юртимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида “Қозоғистон таълим кунлари” деб номланган кўргазмалар ташкил этилади.
“Қозоғистон таълим кунлари” кўргазмалари шу йилнинг 10-21 май кунлари Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Қарши ва Нукус шаҳарларида бўлиб ўтади:
Тошкент шаҳрида 10-11 май кунлари Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси (Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 45-уй) да;
Самарқанд шаҳрида 13-14 май кунлари Ёшлар марказида;
Қарши шаҳрида 15-16 май кунлари Ёшлар марказида;
Бухоро шаҳрида 16-17 май кунлари Ёшлар марказида;
Нукус шаҳрида 20-21 май кунлари Ёшлар марказида.
Кўргазмалар соат 10:00 дан 17:00 гача фаолият кўрсатади. Уларда Қозоғистоннинг 40 дан ортиқ ОТМ вакиллари иштирок этади.
Тадбирларда Қозоғистон Республикасининг олий таълим бўйича имкониятлари намойиш этилиб, мамлакатнинг етакчи экспертлари томонидан тақдимотлар ўтказилади.
Кўргазмаларга кириш бепул, унда барча хоҳловчилар қатнашиши мумкин.