Ўзбекистонда яна бир диний-экстремистик гуруҳнинг фаолиятига чек қўйилди
12 июнь куни Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Ўзбекистонда тақиқланган “Жиҳодчилар” экстремистик оқимининг бир гуруҳ аъзоларини ҳибсга олдилар. Бу ҳақда Республика Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Избоскан ва Асака туманларида истиқомат қилувчи ва экстремистик гуруҳ фаолиятига алоқадорликда гумон қилинган бир қатор фуқароларнинг уйларида ИИБ тергов бошқармаси томонидан қўзғатилган жиноий иш доирасида тинтув ва мусодара ишлари олиб борилган.
Олиб борилган тергов ҳаракатлари натижаларига кўра, уларнинг баъзиларининг телефон аппаратлари ва компьютерлари хотираларида тақиқланган адабиётларнинг электрон нусхалари сақланиб, уларни фуқароларга тарқатиб, ўзларининг ташвиқот мақсадларида фойдаланишга ҳаракат қилишган.
Дастлабки тергов давомида гуруҳнинг баъзи аъзолари, илгари Россияда меҳнат миграциясида бўлиб, экстремистик оқим таъсирига тушиб, унинг мафкурасини қўллаб-қувватлашгани маълум бўлди. Бошқалари эса интернетда “Жиҳодчилар” ҳаракатининг тарғибот материалларини кўриши натижасида унинг тарафдорлари бўлди ва кейинчалик бошқа одамларни ҳам бунга жалб қила бошладилар. Уларнинг барчасига нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Эслатиб ўтамиз, шу ҳафта Сурхондарё вилоятида “Жиҳодчилар” гуруҳи аъзолари қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.