Ўзбекистонга кириб келган 21 йўловчида коронавирус аниқланди
- 04.01.2021 09:12
- 340
- COVID-19
Ўтган ҳафтада Ўзбекистонга дунёнинг 12 давлатидан 12 мингдан зиёд йўловчи кириб келган бўлса, шулардан 21 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент халқаро аэропортида экспресс тест олиш жараёнларини икки томонлама имзоланган шартномага асосан “Тиббиёт дунёси” МЧЖ амалга оширмоқда. Экспресс тест нархлари мазкур ташкилот ўрнатган таърифларга биноан 28 декабрдан то бугунгача 95 минг сўм, талабар учун 50 минг сўм миқдорида белгиланган.
“Махсус комиссия кўрсатмасига кўра, аэропортдан учиб кетиш вақтида ПЗР тести олинади, Ўзбекистонга учиб келинганда экспресс тест олинади. Таҳлил натижалари 10 дақиқа мобайнида паспортларга штрих кодларини қўйиш орқали маълум қилинади”, дейилади компания хабарида.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа