Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида саноат корхоналари кўпроқ жойлашгани маълум қилинди

Статистика агентлигининг маълумотига кўра, 2023 йил 1 июль ҳолатига кўра, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган жами саноат корхоналарининг сони 69 628 тани ташкил этмоқда.

Бу улар барча корхоналарнинг 14,6 фоизига тенг. Шундан 68 746 таси кичик бизнес субъектларидир.
Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган саноат корхоналари сони қуйидагича:

Тошкент шаҳрида – 11 452 та
Фарғона вилоятида – 7 949 та
Тошкент вилоятида – 7 123 та
Самарқанд вилоятида – 6 238 та
Андижон вилоятида – 5 513 та
Наманган вилоятида – 5 077 та
Бухоро вилоятида – 4 210 та
Қашқадарё вилоятида – 4 058 та
Хоразм вилоятида – 3 995 та
Қорақалпоғистон Р. – 3 372 та
Навоий вилоятида – 3 211 та
Сурхондарё вилояда – 3 194 та
Жиззах вилоятида – 2 715 та
Сирдарё вилоятида – 1 521 та.