Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми қарийб 45 миллиард долларга етди

2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 44,7 млрд. АҚШ долларидан ошган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ташқи савдо айланмаси ҳажми жорий даврда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 22,1 фоизга ошган.

Бунда экспорт 17,7 млрд, импорт эса 27, млрд. АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

Ҳисобот даврида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида дастлабки "бешталик"дан – Хитой (9,5 млрд. доллар), Россия (7 млрд. доллар), Қозоғистон (3,2 млрд. доллар), Туркия (2,4 млрд. доллар) ва  Корея (1,7 млрд. доллар) давлатлари жой олган.

Юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар қаторига – Туркманистон (830,3 млн. доллар), Германия (784,2 млн. доллар) ҳамда Қирғизистон (754 млн. доллар) каби давлатлар ҳам киради.