«Ўзгидромет»: Ўзбекистонда кучли ёмғир ва дўл ёғиши мумкин
12-14 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали хорижий жанубий ҳудудлар (Эрон) устида шаклланган нам ҳаво оқими киради.
Ушбу саналарда республикада вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 13-14 май кунлари айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, республиканинг баъзи туманларига дўл ёғиши эҳтимоли бор.
Шамолнинг тезлиги 15-20 м/с.гача кучайиши, шамол шиддати 23-28 м/с.гача етиши мумкин.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.