Ўзингизни ҳаётда омадсизман, деб ўйлайсизми?

Эрик Норрининг ҳикоясини билиб олгач, сиз албатта бошқача фикрда бўласиз.

Америкалик Эрик Норрини омадсизлик бўйича рекордчи деб аташ мумкин. Ҳаёт уни аямайди ва ҳар доим энг оғир синовларга дучор қилади. У чақмоқ уриши, маймунлар ҳамласи, илонлар чақиши ва акулалар ҳужумидан қутулиб, тирик қолган.

Омадсиз Эрик Норри

Дастлаб у чақмоқ уришидан омон қолди. Кейин Норри илон чақишини бошидан ўтказиб, яна омон қолди. Кейинги синов Норрининг маймунлар билан жанги бўлди ва буларнинг барчасидан кейин ҳам америкалик эркак акула ҳужумига учради.

Унинг сўзларига кўра, бу унинг ҳаётида бошдан кечирган энг даҳшатли синов эди. Ачинарлиси, ҳодиса Норри хотини ва болалари билан Багама оролларида дам олаётган пайтда содир бўлган.

Акула у  сузаётган пайтида унга ҳужум қилди ва мўъжиза туфайлигина Эрик ундан соғ-саломат қутулиб қолди. Қонхўр йиртқич уни жароҳатлаб, оёғини тишлаб олди. Агар вақтида келган ёрдам бўлмаганида воқеа нима билан тугаши мумкинлигини тасаввур қилиш қийин эмас.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.