O`zLiDeP фаоллари институт ёшлари билан учрашди
O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ҳамда Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳамкорлигида “Янги Ўзбекистон - учинчи Ренессанс сари” шиори остида тадбир уюштирилди. Унда сайлов қонунчилиги, шунингдек, сайловларда ёшларнинг ўрни ва иштироки ҳақида сўз борди.
- Сайловлар бутун халқимиз, айниқса, ёшларимизнинг орзу-интилишларини ифода этиб, улар учун янги имкониятлар эшигини очиб беради деб ишонаман, - деди институт ректори Худайназар Юнусов. - Бу йил Ўзбекистондаги сайловчиларнинг қарийб 33 фоизини ёшлар ташкил этади. Марказий сайлов комиссияси раисининг маълум қилишича, ҳозирда сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига 21 миллион 249 минг 921 нафар сайловчи киритилган. Уларнинг 6 миллион 993 минг 924 нафарини (қарийб 33 фоизи) 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.
Шундан 880 минг 155 нафар ёшлар бу йил илк маротаба ўзининг сайлов ҳуқуқидан фойдаланади.
Тадбир давомида O`zLiDeP вилоят Кенгаши сиёсий таълим марказ раҳбари Жамила Сайфиддинова сўзга чиқиб, партиянинг мақсад ва вазифалари, яқинлашиб келаётган сайлов жараёнида партия аъзоларининг бурч ва мажбуриятлари, партия сафига аъзо бўлиш тартиби тўғрисида ёшларга батафсил тушунчалар берди.
Тадбирда институтнинг 1-босқич талабалари, партия “Ёшлар қаноти” фаоллари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. Савол-жавобларга бой бўлган учрашувда фаол талаба ёшларга партия эсталик совғалари топширилди.
O`zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
матбуот хизмати.