Озодага мурувватли инсонларнинг кўмаги керак

Бугун вилоят ҳокими Э.Турдимовнинг Паст Дарғом туманида ўтказилаётган сайёр қабулида Иштихон тумани, Зарбанд маҳалласи, Боғибаланд қишлоғида яшовчи Шоҳзода Раззоқова мурожаат қилди.

Ш.Раззоқованинг таъкидлашича, ўзи ва икки қизи сариқ касаллигининг “В” ҳамда “Д” гуруҳлари билан хасталанган.

Айниқса, 2002 йилда туғилган Озода Раззоқованинг аҳволи жуда оғир. У айни пайтда Республика вирусология марказида даволанмоқда. Унга қисқа фурсатларда жигар кучириш операцияси ўтказилиши керак. Ҳиндистонлик мутахассислар назоратида бўлган Озодага тоғаси донорлик қилмоқчи. Жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун эса 300 миллион сўм зарур. Бунга эса шундоғам ночор, уч йилдирки, шифохонама-шифохона юрган оиланинг имконияти етмайди...

Сайёр қабулда вилоят ҳамда Иштихон тумани ҳокимлиги мутасаддилари мурожаатчига ҳомийларни жалб этган ҳолда амалий ёрдам беришини билдиришди.

Умид қиламизки, вилоятимизнинг эҳсонли, мурувватли кишилари ушбу муаммога беэътибор бўлишмайди.

Беморнинг онаси Шоҳзода Раззоқованинг номига очилган карта:

UzCard: 8600 0804 1883 7612 (Савдогарбанк)

Тел: 97 1371270   97 3921270