Парижнинг техник сув оқадиган қувурларида коронавирус излари аниқланди

Париж кўчаларини тозалашга мўлжалланган техник сув оқадиган қувурларда коронавирус излари аниқланди, деб хабар берди Парижнинг BFMTV телеканали.

Хабарда таъкидланишича, Eau de Paris (“Париж сувлари”) бошқармаси лабораторияси 27 намунадан 4 тасида охирги кунларда вируснинг “майда зарралари” пайдо бўлганини аниқлаган ва техник сув оқадиган қувурлар фаолияти зудлик билан тўхтатилган.

Шу билан бирга, Париж маъмурияти бу ҳолатнинг ичимлик суви қувурларига алоқаси йўқлигини таъкидламоқда.