Партиялар имзо йиғишга киришди

"Адолат" СДП вилоят бўлими бу ишда алоҳида масъулият билан ёндашмоқда

Қонунчиликка кўра, жорий йилнинг 9 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентилигига бўлиб ўтадиган сайлов олдидан сиёсий партиялар ўз номзодларини қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини тўлдириши лозим.

Шу сабаб айни кунларда жойларда партияларнинг сайловларда иштирокини таъминлашни қўллаб-қувватловчи имзолар тўплаш жараёни қизғин тус олган. “Адолат” СДП вилоят Кенгаши ҳам ушбу жараёнга алоҳида маъсулият билан ёндашмоқда.

Вилоят миқёсида 23 минг нафарга яқин сайловчининг имзосини тўплашимиз керак. Айни пайтда барча туман ва шаҳарларда бу иш тизимли йўлга йўлга қўйилган. Фаол, ташаббускор партиямиз аъзолари кучига таяниб, партиянинг Аёллар ва ёшлар қаноти, бошланғич партия ташкилотлари асосий куч эканлигига гувоҳ бўляпмиз.
Партиямиз аъзолари ва фаолларига имзо варақаларини тўлдириш тартиби ва бу борада қатъий амал қилиниши лозим бўлган жиҳатлар, тўғри ҳамда аниқ тўлдирилиши бўйича тушунча ва кўрсатмалар берилган.
Жараённи самарали ташкил этиш мақсадида партия фаоллари, депутатлардан иборат ишчи гуруҳлар шакллантирилган. Бугун вилоят миқёсида 32 фоиздан юқори овоз тўплашга эришдик. Жараён давом этмоқда.

Лола Сайидова,
“Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси ўринбосари.