Халқпарвар қонунларни халқимиз билан бирга яратамиз
Паст Дарғом туманида ташкил этилган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун муҳокамасига бағишланган давра суҳбати шундай номланди.
Тадбирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси, партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши раислари, вилоят ва туман кенгаши депутатлари, туман ҳокимлиги ходимлари, Олий Мажлис Сенати ҳамда Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзолари, маҳалла маслаҳатчилари, фаоллари, ёшлар етакчилари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида сўзга чиққан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов, партиянинг вилоят Кенгаши раиси Муҳиба Бабабекова, “Ёш адолатчилар” қаноти фаоли Фаррух Рустамов, вилоят Кенгаши депутати Инобат Бобоқулова ва бошқалар Конституцияга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил, моддама-модда тўхталиб ўтди.
Унда инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурурини ҳамма нарсадан устун қўйиш, сифатли ва малакали тиббий хизматни ташкил этиш, таълимни ривожлантириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш, хусусий мулк ҳимоясини муҳофаза қилиш, тадбиркорлик ва инвестициявий муҳитни яхшилашга доир масалалардан иборат эканлигини таъкидлаб ўтишди.
Шунингдек, давра суҳбати давомида фуқаролар фаол қатнашиб, қонун лойиҳасига ўз таклифларини билдирди.
Феруз Абдуковулов.