Паст Дарғомда қоидага зид тарзда хандақ қазиш оқибатида икки қаватли бинонинг бир қисми қулаб тушди
- 15.05.2024 17:42
- 745
- Самарқанд
Ижтимоий тармоқларда Паст Дарғом туманидаги «Самарқанд» МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро уйи қулаб тушгани ҳақида хабар тарқалди. Таъкидланишича, воқеа шу йилнинг 14 май куни содир бўлган.
Қурилиш вазирлиги ҳолат бўйича изоҳ берди:
“Мазкур объект вилоятнинг Паст Дарғом тумани «Самарқанд» МФЙ Самарқанд кўчасида жойлашган нотурар жой бўлиб, ҳақиқатан ҳам хандақ қазиш жараёнида нотўғри йўл тутилгани боис қўшни уйга зарар етган.
Мазкур ҳолатга доир қўшимча маълумотларни ўрганишлардан сўнг маълум қиламиз”, — дейилади вазирлик изоҳида.
Шунингдек, вилоят ФВБ ҳолат юзасидан дастлабки маълумот тарқатди. Унга кўра, ушбу ҳодисадан фуқаролар ўртасида жароҳатланиш қайд этилмаган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тадбиркор бўлиш учун энг зарур нарса нима?
- 3 соат аввал
- Иқтисодиёт
Беморлик билим олишга тўсқинлик қилолмайди
- Бугун, 17:53
- Таълим
Ибратга тўла хазина
- Бугун, 11:31
- Мутолаа