Паст Дарғом туманига янги ҳоким тайинланди

Паст Дарғом тумани ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Сессияда депутатлар томонидан Муротқобилов Ваҳобжон Абдуғаниевич номзоди Паст Дарғом тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

В.Муротқобилов 1974 йилда Паст Дарғом туманида туғилган.

Мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати вазифасида фаолият олиб борган. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигида бошқарма бошлиғи, Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» ДУК бош директори вазифаларида ишлаган.