Паст Дарғомда ғалладан юқори ҳосил олаётганлар кўп

Тумандаги 287 та фермер хўжалиги 17 минг 616 гектар майдонда ғалланинг “Давр”, “Бардош”, "Ўзбекистон-25", “Васса”, “Андижон-2”, "Аликсеевич", "Краснодар" каби эртапишар ва серҳосил навларини парваришлаб, эл хирмонига 44 минг 66 тонна дон сотишни режалаштирган.

Бугунги кунгача 93 та фермер хўжалиги 15 минг 926 тоннадан зиёд ғалла топширган бўлса, 32 таси шартнома режасини бажарди.

Ўрим-йиғим ишларига 39 та юқори унумли ғалла ўриш комбайнлари, 152 та юк ташиш техникаси, 4 тадан кўчма устахона ва ёқилғи тарқатиш техникаси жалб қилинган.
Тумандаги "Ҳусан-Юсуф-Жаҳонгир” кўп тармоқли фермер хўжалиги аъзолари 50 гектар майдонда ғалла парваришлаб, давлатга 150 тонна дон сотди. Шартнома режасидан ортган дон ўз ихтиёридав қолди.