Паст Дарғомда кредит қарздорлиги учун “ISUZU” автомашинаси хатланди
- 03.06.2024 11:19
- 104
- Иқтисодиёт
Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг қарорига асосан қарздор Н.А.дан ундирувчи "Даврбанк" фойдасига 630 150 000 сўм кредит қарз ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати МИБнинг Паст Дарғом тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.
Қарздорнинг суд қарори ижросини ихтиёрий муддатда таъминланмаганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор бошқарувида бўлган "ISUZU" русумли автотранспорт воситаси 2024 йил 28 май куни холислар иштирокида хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилди.
Энди қарздорлик тезда бартараф этилмаса, хатланган мулк аукцион савдоларига қўйилади.
Акбар Амиров,
МИБнинг Паст Дарғом туман бўлими бошлиғи.
Теглар:
МИБ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа