Паст Дарғомда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди

«Ўзагроинспекция»нинг Самарқанд вилоят бошқармаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш назоратга олинган. Шу мақсадда Паст Дарғом туманида назорат тадбири ўтказилди.

Назорат тадбири давомида туманнинг  “С.Маллаев” массивида фаолият олиб бораётган «Алибобо» фермер хўжалиги ҳисобида бўлган жами 0,15 гектар суғориладиган қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдонини қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилиши оқибатида давлат манфаатларига 169 млн. сўм миқдорида зарар келтирилганлиги маълум бўлди.

Шунингдек,  «Дўстлик» массивида фаолият олиб бораётган «Чортут» фермер хўжалиги ҳисобида бўлган 40-контурдаги 68 бонитет балли, 0,25 гектар ер майдони туманнинг “Маданий юриш” маҳалласида яшовчи фуқаро А. Г. томонидан ҳуқуқий ҳужжатларсиз ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, шундан 460,4 кв.метр ўлчамда уй-жой ва бетон пойдевор қурилиши ишларини амалга оширганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган 460,4 кв.метр ер майдонига уй-жой ва бетон пойдевор қурилиши ишларини амалга оширилиши натижасида ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилиши оқибатида давлатга 48 млн. сўм миқдорида зарар етказилганлиги аниқланди. Мазкур ҳолатлар бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга киритилиши таъминланган.

A.Холбеков, «Ўзагроинспекция»нинг Самарқанд вилоят бошқармаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бошлиғи.