Паст Дарғомда таниш аёлни 1000 долларга “сотган” 28 ёшли йигит ушланди
- 30.04.2021 18:02
- 258
- Жиноят ва жазо
Шу йилнинг апрель ойи бошларида 28 ёшли А.Ҳалим таниши 37 ёшли И.Орзигулни ишончига кириб, алдов йўли билан Туркия давлатига юборишни ва унга яхши иш топиб беришини ваъда қилади.
Орзигулдан унинг фуқаролик паспортини олади ва фуқаро “С” билан уни 1000 АҚШ доллари эвазига сотишга келишади. А.Ҳалим 27 апрель куни соат 22:00 ларда Паст Дарғом тумани Тинчлик маҳалласида жойлашган кафелардан бирида “С” билан савдолашиб, 1000 АҚШ долларидан 800 АҚШ долларни олаётган вақтида вилоят ва Паст Дарғом тумани ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.Ҳалимга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси 1-қисми (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.
ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабарига кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!