Паст Дарғомдаги янги қурилган кўп қаватли бино газ тармоғига ўғрилик йўли билан улангани аниқланди
- 24.07.2023 17:47
- 106
- Самарқанд
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Т.Х. (муқаддам судланган) ва бошқалар Паст Дарғом туманидаги янги қурилган кўп қаватли бинони умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тижорат мақсадида ўғрилик йўли билан улаб, жами 221,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 2 соат аввал
- Таълим