Пастдарғомлик ғаллакорлар 50,5 минг тонналик ғалла хирмони яратди
- 09.07.2020 12:45
- 96
- Иқтисодиёт
Жорий йилда Паст Дарғом туманида 2020 йил ҳосили учун 17 минг 466 гектар сувли ва 1000 гектар лалми майдонда ғалла парвариш қилинди.
Етиштирилган донни ўз вақтида нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш мақсадида ўрим-йиғим мавсумида 41 та юқори унумли комбайн бириктирилиб, отряд услубида иш олиб борилди.
Сувли майдонларда ҳосилдорлик 69 центнерни, лалми ерларда 18 центнерни ташкил этди.
Давлат хирмонига 50 минг 549 тонна дон топширилиб, белгиланган шартнома режаси 22 иш кунида адо этилди.
Ушбу натижада ғалланинг ҳар гектаридан 79 центнердан ҳосил олган “Мурод чавандоз”, 70 центнердан ортиқ ҳосил етиштирган “Сурмонов Отақул”, “Қаермадаги Қалдирғоч” фермер хўжаликларининг ҳиссаси катта бўлди.
Паст Дарғом тумани ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа