Пахтачида ҳам фуқаролардан бири ноёб қушни миллий боққа топширди
"Қизил китоб"га киритилган Тасқара йиртқич қуши вақтинча сақлаш учун «Зарафшон» миллий табиат боғи питомнигига топширилгани ҳақида хабар берган эдик.
Пахтачи туманининг Украч маҳалласида яшовчи М.Муҳаммадиевнинг боғига ёввойи қуш — укки келиб қолган. Қуш ҳаётига бефарқ бўлмаган юртдошимиз уни асраб қолиш мақсадида маҳалла профилактика инспекторига хабар берган.
Шу куннинг ўзида профилактика инспектори хабарига кўра, туман экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси ходимлари воқеа жойига келиб, қушни соғломлигини кўздан кечирилган ва қабул қилиб олган.
Айни пайтда Самарқанд вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариш бошқармаси ва "Зарафшон" миллий табиат боғи мутахассислари томонидан ушбу қуш ветеринар врач кўригидан ўтказилиб, вақтинча парваришлаш учун миллий табиат боғининг реабилитация марказига топширилди.
Бошқарма хабарига кўра, тез орада қушнинг соғломлиги текширилиб, у очиқ табиат қўйнига қўйиб юборилади.