«Пахтакор» футбол клуби сотувга қўйилди
Давлат активларини бошқариш агентлиги «Пахтакор футбол клуби» масъулияти чекланган жамиятининг 100 фоиз давлат улуши савдога чиқарилганини маълум қилди.
Клубни сотиб олувчи харидор кейинчалик қуйидаги талабларга риоя қилиши керак бўлади:
- футбол клубининг фаолиятини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва халқаро даражага олиб чиқиш;
- футбол клуби балансидаги барча спорт объектларидан, шу жумладан футбол майдонидан фақатгина спорт фаолияти йўналишларида фойдаланиш;
- «Пахтакор» футбол клуби академияси фаолиятини сақлаб қолиш ва ривожлантириш.