Пайариқда ўрмон хўжалиги ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамаси 2026 йил 30 июнда “Пайариқ давлат ўрмон хўжалиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда ўрмон фонди ерларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарор қабул қилди.

Қарорга кўра, туманнинг Дўстлик массивидаги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги балансидаги 10 968,72 гектар, Халқобод массивидаги 20 552, 28 гектар, жами 31 521 гектар ер майдони Пайариқ давлат ўрмон хўжалигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан берилиб, ўрмон фонди ерлари тоифасига ўтказилади.

Пайариқ давлат ўрмон хўжалиги фаолиятини ташкил қилиш билан боғлиқ харажатлар вилоят маҳаллий бюджети, бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.