Пиротехниканинг нархи ҳам, оқибати ҳам «қиммат»

Вилоят транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан жойларда «Хавфсиз ҳудуд - долзарб 50 кунлик» профилактик тадбири ўтказилмоқда.

Бошқарманинг катта тезкор вакили, капитан. А.Абдуалимовнинг айтишича, тадбир доирасида олиб борилаётган назорат вақтида Самарқанд темир йўл вокзалининг автотураргоҳидаги ҳайдовчилардан бири шубҳали кўринган. 

- Унинг автомашинаси кўздан кечирилганда, гумон ўз исботини топди, - дейди тезкор вакил. - Гап шундаки, фуқаро автотранспортининг юк сақлаш жойида 2 қути, жами 72 дона "25 Palmeras" номли ҳамда 1 қути (етти дона) “Robin Gud” номли пиротехника воситаларини яшираётган экан. Тезкор суриштирув давомида фуқаро Н.В. ушбу воситаларни телеграм ижтимоий тармоғидаги гуруҳ орқали олгани маълум бўлди. Хусусан, у "25 Palmeras" номли пиротехника воситасининг ҳар бир қутисини 950 минг сўмдан, “Robin Gud”ни эса 135 минг сўмга харид қилган.

Қимматга тушган фуқаро энди қонун олдида ҳам жавоб беради.