Пиёзнинг инсон танасига қанчалик фойдали эканини биласизми?

Гарчи кесган пайтимизда пиёз бизни йиғлатса-да, танамизга кирган заҳоти вазият бир зумда ўзгаради. Ҳар куни истеъмол қилинган пиёз соғлиғимизни мустаҳкамловчи витамин ва озуқавий моддаларга бой ажойиб таомдир. Келинг, бу сабзавотнинг ажойиб хусусиятлари билан танишамиз.

Овқат ҳазм қилиш тизимини яхшилайди

Бириктирувчи тўқимага бой пиёз турли сабабларга кўра секинлашган овқат ҳазм қилиш жараёнини тезлаштиради. Бундан ташқари ушбу маҳсулот ичакларга ижобий таъсир кўрсатадиган “фойдали бактериялар”нинг ҳосил бўлишига ёрдамлашади.

Оғиз бўшлиғи ва кўзлар саломатлиги учун фойдали

Оғиздаги зарарли бактерияларни ўлдириш орқали пиёз табиий равишда оғиз гигиенасини ҳимоя қилади, унинг микробларга қарши хусусияти тишларни мустаҳкамлашда ёрдам беради. Пиёз таркибидаги мавжуд “кверцетин” моддаси катарактага қарши курашади.

Холестеринни камайтиради ва юракка қувват беради

Яллиғланишга қарши хусусиятларга эга пиёз ёмон холестерин даражасини пасайтиради. Паст холестерин эса юрак-қон томир касалликлари ривожланиш хавфини камайтиради ва юрак саломатлигини мустаҳкамлайди.

Ҳужайралар шикастланишининг олдини олади

Пиёзда тана учун фойдали 25 хил антиоксидантлар мавжуд. Бу антоксидантлар нафақат бизни баъзи касалликлардан ҳимоя қилади, балки ҳужайралар шикастланишининг олдини олади.

Яхши уйқуни таъминлайди

Колорадо университети томонидан олиб борилган тадқиқот пиёз истеъмол қилиш уйқу сифатини яхшилаши мумкинлигини кўрсатди. Унинг таркибида ичак соғлиғини қўллаб-қувватлайдиган ва шу билан бирга стресс даражасини енгиллаштирадиган толалар мавжуд.

Ёшга боғлиқ ўзгаришлар билан курашади, терини тиклайди

А, С, ва Е витаминларга бой пиёз сизнинг тоза ва мукаммал тери эгаси бўлишингиз кўмакдоши бўлади. 

Баъзи ўсимликлар теридаги шикастланган жойларни даволаш қобилиятига эга ва пиёз уларнинг биридир. Пиёзнинг ички қисми ҳуснбузар, яра ёки чандиққа қўйилса, яралар битиб кетиш ҳоллари қайд этилган.

Баҳора тайёрлади.