Покистонда мактабга ҳужум қурбонлари сони ошди: етти нафар ўқитувчи ҳалок бўлган
Покистон шимоли-ғарбидаги мактабдаги отишмада камида етти нафар ўқитувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар бермоқда. Бу бир ўқитувчи отиб ўлдирилгандан кўп ўтмай содир бўлди.
Иккала ҳодиса ҳам 4 май куни Афғонистон билан чегарага яқин Парачинар шаҳри (Куррам тумани) яқинида содир бўлган.
Ал-Жазира мухбирининг сўзларига кўра, ҳужум мактабда бошланғич синфлар ўртасида имтиҳон ўтказиши керак бўлган бир вақтда содир бўлган. Яна бир ўқитувчи шу жойдан узоқроқда отиб ўлдирилган.
Маҳаллий полиция вакили ҳозирча ҳужум сабаблари ҳақида аниқ маълумот йўқлигини айтган: “Биз тергов бошладик, аммо сабабларини ҳали аниқ билмаймиз”. Ииккинчи ҳодиса ҳам номаълумлигича қолаётганлиги айтилмоқда.
Reuters агентлигининг қайд этишича, Куррам туманида аҳолининг асосий қисми шиалар бўлиб, улар тез-тез Толибон ҳаракатининг сунний гуруҳлари ҳужумига учрамоқда.