Польша Европа парламентини Беларусдаги воқеалар сабабли Россияга нисбатан санкциялар жорий қилишга чақирди
- 13.08.2020 19:50
- 125
- Хориж
Президент сайловлари ўтказилганидан сўнг, Беларусда бир неча кундан бери давом этаётган оммавий намойишлар сабабли, Россияга нисбатан санкциялар жорий этилиши лозим. Бу ҳақда Европа парламентининг Польша вакили депутати Яцек Сариуш-Вольский сўзлади.
Беларусдаги воқеалар сабабли Европа иттифоқи, Минскка нисбатан санкциялар жорий этилиши мумкинлигини маълум қилган эди.
“Европа иттифоқи қилиши мумкин бўлган, Польша таклиф этаётган нарса – бу Беларусга эмас, Россияга нисбатан санкция жорий этилиши. Сабаби, ҳозирги ҳолат қилич кўтарган қўлни эмас, қилични жазолашга ўхшамоқда. Агар Россия аралашувининг олди олинса, фикримча беларусларнинг ўзлари демократия қуришни уддасидан чиқадилар”, - таъкидлади Сариуш-Вольский Польша радиоси эфирида.
Россия томон доимий равишда ғарбда барча муаммоларда Россияни айблаш урфга айланаётганлиги тўғрисида таъкидлаб келмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Амир Темур нега Рус ерларини забт этмаган?
- Кеча, 23:09
- Мутолаа
Нарпайда нима янгиликлар бўлади?
- Кеча, 17:15
- Самарқанд