Потугалиянинг “Бенфика” жамоаси футболчиларига ҳужум уюштирилди
Португалиянинг “Бенфика” футбол жамоаси автобусига бир тўда безорилар томонидан ҳужум уюштирилгани акс эттирилган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.
Тўда бўлиб йиғилиб олган безорилар ичида футболчилар бўлган автобусни юриб кетаётган жойида тўхтатиб, тош бўрон қилишган. Шунингдек, видеолавҳада безорилар ёнувчи воситалардан ҳам фойдаланганликларини кўриш мумкин.
Ҳужум оқибатида автобус ойналари синдирилган, немис ярим ҳимоячиси Юлиан Вайгл ва Сербиялик Андрия Живкович жароҳатланган. Ойна синиқларидан жароҳатланган иккала футболчи ҳам Лиссабон касалхонасига етқизилган.