Поезд чипталарига 45 фоиз чегирма. авиачипталарга-чи?

Сўровни Самарқанд халқаро аэропорти чиптахонасидан бошладик. У ердан яқин беш кунликка чипта топа олмайсиз. Беш кун кейинги кунлар учун 2 миллион 500 минг сўм, 20 кун кейинги рейсга чипталар 1 миллион 695 минг сўмни ташкил қилади. Авиакассалардаги нархлар бироз арзонроқ, асосийси, исталган кунга топиш имконияти бор. Мисол учун, 2 кун кейинги чипта нархи 2 миллион 440 минг сўмни, 20 кун кейинги санага чипта нархи 1 миллион 480 минг сўмни,  бошқасида 5 кун кейинга чипта нархи 2 миллион 310 минг сўмни, 20 кун кейинга  чипта нархи 1 миллион 661 минг сўмни ташкил этади. 

Самарқанд темирйўл вокзалида Москвага қатновчи поездларга  чегирмалар киритилганини маълум қилишди. Энди халқаро йўналишларда қатнайдиган йўловчи поездларига  йўловчилар купе ва маxсус вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 45-31 кун олдин xарид қилса 45 фоиз, поезднинг жўнаш кунидан 30-6 кун олдин xарид  қилса, 35 фоиз чегирмага эга бўлади. Плацкарт вагонлар учун чиптани 45-31 кун олдин xарид қилганларга 35 фоиз, поезд жўнашидан 30-6 кун олдин харид қилганларга 25 фоиз чегирма жорий қилинган. Поезд жўнашига 5 кун ва ундан кам қолганда қилинган чипта харидига 5 фоиз устама нарх белгиланган. Поезд Тошкент-Москва йўналишида ҳаракатланади. 

Ўз мухбиримиз.