Президентимиз конференция қатнашчиларига табрик йўллади

Самарқанд шаҳридаги Форумлар саройида БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) шафелигида “Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолари ва уларни ҳал қилиш стратегияси” мавзусида халқаро конференция бошланди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг анжуман қатнашчиларига йўллаган табригини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ўқиб эшиттирди.

ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле хоним сўзга чиқиб, мазкур халқаро анжуман Ўзбекистонда  ва номоддий маданий меросни асраб-авайлаш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш, бу борадаги миллий амалиёт ва халқаро тажрибани ўрганишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидлади.

Ялпи мажлисдан сўнг конференция ўз ишини уч секцияда давом эттирмоқда.

Ғолиб ҲАСАНОВ.