Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев номзод Алишер Қодировнинг меҳнат мигрантлари даромадини солиққа тортиш фикрига муносабат билдирди

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Алишер Қодировнинг меҳнат мигрантлари даромадини солиққа тортиш ҳақидаги фикрига муносабат билдирди.

– Ҳозир одамлар онгли равишда ислоҳотларга ишоняпти, – деди Шавкат Мирзиёев. – Биз 25 йил давомида мамлакатимиздаги бошқа вилоятларга эътибор бердик, бироқ Тошкент вилоятини тизимли таҳлилли тарзда ривожлантиришимиз керак. Мен биринчи бор келганимда айтган эдим: четда юрганлар бизнинг айбимиз билан юрибди. Нима учун одамлар четга кетади? Имкон қидириб, мақсад билан кетади. Имкон қидирган одам – фидойи одам. Шу кунларда бошқа номзод томонидан хорижда ишлаётганларнинг даромадини солиққа тортиш таклифи бўляпти. Менинг фикримча, бу мутлақо нотўғри гап. Хориждаги юртдошларимиз ҳалол меҳнатлари билан топган пулларини солиққа тортсак бу адолатдан бўлмайди, сиёсатимизга тўғри келмайди. Халқимиз “Мусофир бўлмаган мусулмон бўлмайди” дея бежиз айтилмаган. Мен фидойи фарзандларимизга мурожаат қилмоқчиман – кўнгилларинг тўқ бўлсин! Биз янги солиқ яратиш эмас, имкон қадар солиқларни камайтириш тўғрисида ўйлаймиз.

Таъкидланганидек, партиянинг олдига қўйилган вазифалар қаторида тадбиркорликни ривожлантириш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини айтиб ўтди.

ЎзА