Психосоматика: Қандай қилиб кўринмас нарса инсон ҳаётини бузади?

Баъзида инсон танаси касалликларга мойилбўлиб қолади. Ҳеч нарса юз бермаётган бўлса-да, йўқ жойдан юрагингиз оғрийди, ошқозонингиз ишламай қўяди ёки белингиз гўёки вагондаги юкларни тушириб қўйгандек зирқирайди...

Илм-фаннинг айтишича, инсон фикрлари ва ҳис-туйғулари шунчалик кучлики, улар соғлиққатаъсир қилмасдан қўймайди. Тана том маънода “Эй, дўстим, бизда муаммо бор!”, деган сигнал беради. 

Бугунги мақолада ҳис-туйғулар қандай қилибкасалликларга айланиши мумкинлиги ва нима қилиш кераклиги ҳақида сўз юритилади.

Психосоматика инсон онги ва танаси ўртасидаги кўприк, аммо баъзида бу кўприк ағнаб кетгудек бўлади. Оддий қилиб айтганда, бу - стресс, ташвиш ёки тўпланиб қолган хафагарчиликлар жисмоний жиҳатдан намоён бўладиган механизм. Қуйида психосоматик касалликларнинг “тепки қуроллари” ва сабаблари келтирилган.

Масалан, ҳамкасбингиздан хафа бўлдингизми,мигренга дучор бўласиз. Фикр-у хаёлингиз фақат пул топиш экан, сизга уйқусизлик ва гастрит ҳамроҳлик қилади. Ёки доимий равишда менқилишим лозим ҳолатида юрсангиз - бел оғриғидан сизга саломлар.

Хўш, яна қайси касалликлар кўпинчапсихосоматик ҳисобланади?

* Психосоматик тиббиётда кўз кўриши билан боғлиқ муаммолар инсоннинг бирор нарсани кўришни истамаслиги ва рад этиши билан изоҳланади.

* Ўпка касалликлари билан боғлиқ касалликлар ўзини хавфсиз ҳис қилмайдиган одамларга хосдир, улар бошқаларга қараганда заифроқ. Ўз салбий ҳис-туйғуларини бошқара олмайдиган бу одамлар бошқалар билан мулоқот қилишда катта қийинчиликларга дуч келишади, улар ўз ҳаракатлари учун жавобгарликни ўз зиммаларига олишга қодир эмаслар ва буни хоҳламайдилар.

* Бостирилган ҳис-туйғулар: фикрларини очиқ ифода этмайдиган ёки бузғунчилик (писмиқлик)каби хусусият эгалари танасидаги аломатлар сийдик пуфагининг яллиғланиши орқали намоён бўлиши мумкин.

* Айбдорлик ва уят ҳисси. Тана ўринсиз нимадир деб қўйиб, кейин пушаймон еб юрадиган кишига ҳам шунга мос равишда жавоб беради ва уни ичкаридан ейди. Ушбу хосият касалманд озғинлик эгаларига хосдир.

* Ўзини ҳар томонлама мукаммал қилиб кўрсатиш истаги тўғридан-тўғри уйқусизликкайўлдир. Доимий фикрлар оқими мияга ўзиниўчириб қўйишга имкон бермайди.

* Тери касалликлари. Экзема ёки псориаз касалликлари ортиқча ҳиссий эмоционал юк туфайли юзага келиши мумкин.

* Қандли диабет. Сўзма-сўз шакарнинг оқиб чиқиши” деб таржима қилинади. Хурсандчилик ва завқ танада сақланмасдан уни тарк этади. Бундай қайғуга нима сабаб бўлиши мумкин? Албатта,хафачилик! Шунингдек, сурункали стресс ва можаролар, доимий зўриқиш, ишончсизлик вакеракли бўлиш мумкинлигига шубҳа, очлик ва қаровсиз қолиш ҳисси. Бу диабетик одамлар ҳаётифонида доимо мавжуд ҳис-туйғулардир.

 

Психосоматика душман эмас, балки йўл-йўриқ кўрсатишдир

- Танангиз сизга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда, лекин у буни жуда экцентрик тарзда қилади, - дейди мутахассислар. - Аломатларни эътиборсиз қолдириш ўрнига, уларнинг сабабларини тушунишга ҳаракат қилинг. Баъзан танангизга бир оз эътибор, ғамхўрлик кўрсатиш ва уни тинглашни ўргана билиш керак.

Шундай қилиб, сиз йўқ жойдан келадиган касалликлардан қутулиш керак, деб қарор қилдингиз. Ажойиб! Бунинг учун бир неча қадамлар мавжуд:

1. Тана ва ҳис-туйғулар ўртасидаги боғлиқликни тан олинг. Хабардорлик бу масала ечиминингбошланиши.

2. Дам олишни ўрганинг. Жисмоний машқлар, севимли машғулотлар, дўстлар учрашуви – миянгиздан муаммоларни ҳайдаб чиқаришгаёрдам беради.

3. Ҳиссиётларни ифодаланг. Жаҳлингиз чиқдими? Фикр билдиринг. Чиқмадими?Ёстиғингизга бақиринг. Хафамисиз? Йиғлаб олинг. Салбий туйғуларни тўпламанг.

4. Руҳшуносга учрашинг. Психосоматика бу гиёҳлар ичса, барчаси ўтиб кетади дегани эмас. Баъзан ички туйғуларни очиш учун сизга профессионал ёрдам керак.

5. Бировдан камчилик излаш ва бу ҳақда бошқаларга гапиришдлан йироқ бўлинг! Унинг ўрнига ибодат қилинг.

5. Танангизга ғамхўрлик қилинг. Соғлом фикр, соғлом уйқу ва тўғри овқатланиш ҳар қандай даволанишнинг асосидир.


Ёдингизда  бўлсин: ҳар биримиз бироз психосоматикмиз. Асосийси, у ёрдам сўрашини кутмасдан танангизни ўз вақтида эшита билишингиз ва уни қутқара олишингизда. Бунингуддасидан чиқасиз!

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.