Пулга ҳайвон тасвирини туширишдан мақсад нима эди?

Дунёда йўқолиб бораётган минглаб нодир жониворлар тасвири туширилган пуллар мавжуд. Айни пайтда уларнинг ўзи каллекционерлар учун ноёб нусхага айланган. Айниқса, Индонезиянинг ўтиб бўлмас қалин ўрмонлари сир-саноатга бой. Чунки маҳаллий аҳолидан ғалати ўрмон мавжудот ҳақида тез-тез эшитасиз.

Улардан бири одамга жуда ўхшайди, орқа оёқларида юради. Тадқиқотчилар уларга жуда ишонч билан қарайди. Ушбу мавжудот - орангутанг. Бу ажабтовур маймун нафақат тангаларда тасвирланган, балки 1992 йилги 500 рупиялик индонез қоғоз пулини ҳам безаган.

Агар Африка саванналарида ҳайвонлар шоҳи шер ҳисобланса, тропик ва субтропик Осиё ўрмонларида йўлбарс “хўжайин”.

Барча тирик йиртқичлар сингари йўлбарслар ҳам бутунлай йўқолиш арафасида – сони тўхтовсиз камайиб бормоқда. Броконьерлар уларни қимматли териси учун аёвсиз овламоқда.

Ҳозирда дунёда каспий ва бошқа хил йўлбарслар батамом йўқолиб кетган. Сибир йўлбарсларининг сони эса 250 тадан ошмайди. Бенгал ва Қирол йўлбарслари бош сони дуруст – 4,5 мингтадан зиёд. 1962-1978 йилларда уларнинг тасвири тангаларни безаган. 2017 йилда Танзанияда 1500 шиллингда ушбу йиртқич боши тасвирланган. Ким билади, инсоният пулларга ҳайвонлар тасвирини тушириш билан куч-қудрат тимсолини ифодалагандир ёки уларни қирилиб кетишдан сақлашга даъват этгандир.

Т.ШОМУРОДОВ тайёрлади.