Путин ва Байден ўртасидаги музокаралар давом этмоқда
- 16.06.2021 18:57
- 149
- Хориж
Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Жо Байден билан учрашиш учун Женевага келди. Уларни Швейцария президенти Гай Пармелин қабул қилди.
Музокаралар Ла Гранж вилласида Тошкент вақти билан 16:30 да бошланди.
"Айни пайтда Владимир Путин ва Жо Байден ўртасидаги музокаралар тор доирада давом этмоқда", деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков РИА Новостига.
Саммит уч қисмдан иборат бўлиши режалаштирилган эди: тор доирадаги бир соатлик музокаралар ва кенгайтирилган шаклда икки раунддан иборат бўлади. Учрашувга тайёргарликдан хабардор манбанинг РИА Новостига маълум қилишича, булар тахминан беш соат давом этади.
Қўшма пресс-конференция кутилмайди, президентлар журналистлар билан алоҳида гаплашади.
Бу АҚШ президенти лавозимига киришганидан бери Путин ва Байденнинг биринчи учрашувидир.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Пираха - ҳеч қачон ухламайдиган қабила
- Бугун, 18:49
- Ўқинг, қизиқ!
Самарқандга 11 ойда 8,5 миллондан зиёд сайёҳ келди
- Бугун, 18:33
- Саёҳат
Ерга меҳр берганлар – эл эъзозида
- Бугун, 16:28
- Қишлоқ хўжалиги