Қалампир қанча даромад келтиради?

– Тасарруфимизда 21 гектар ер майдони бор, – дейди тумандаги "Облоқул Мардиқобилов" фермер хўжалиги бошлиғи О.Мардиқобилов. – Кўп йиллардан буён ғалла, сабзавот етиштирардик, бу йил биринчи маротаба 1 гектар майдонда аччиқ қалампир экдик. Бунинг учун 70 минг туп кўчат ўтқазилди. Ундан олдин харажат ва даромадни ҳисоблаб чиқдик. Қалампирнинг ҳосилдорлиги 1 гектарига 12 тоннани ташкил қилади, биздаги шартномага кўра, уч хил навдаги маҳсулотнинг тоннасига 2-3 миллион сўмдан ҳақ тўланади. Шунда ўрта ҳисобда ҳам 1 гектардан 30 миллион сўм атрофида даромад олишимиз мумкин.

Таққослаш учун – пахтага нисбатан гектаридан (1 гектарига 8 миллион 125 минг сўм) 4 баробар, ғаллага нисбатан (1 гектарига 4 миллион 125 минг сўм) 8 баробар кўпроқ даромад олиш мумкин экан. Қолаверса, бу билан фермерлар ҳисобида ҳам валюта айланиши яхшиланади.

Аччиқ қалампирнинг яна бир яхши томони бор. Агар 0,5 гектарга бир нафардан ишчи банд бўлганда ҳам биргина қалампир экини туфайли туманда 2 мингта доимий иш ўрни яратилади. Уларга 6 ойга ўртача 700-750 минг сўмдан иш ҳақи бериш мумкин.

Ўктам ХУДОЙБЕРДИЕВ.