Самарқандда товар ва хизматлар экспорти қандай?
2022 йилда вилоятдаги 83 та корхонага халқаро стандартлар жорий қилиниб, Халал, Кошер, Глобал ГАП ва ИСО сертификатлари олинган.
Экспортёр корхоналар учун халқаро стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимларини жорий қилиш юзасидан 30 та корхонанинг 4,9 млрд. сўмлик харажатлари Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб берилган.
Умуман, ўтган йил давомида 587,3 млн. доллар миқдордаги маҳсулотлар экспортга чиқарилиб (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 128 фоизга), белгиланган прогноз 102 фоизга бажарилган.
Шундан, саноат маҳсулотлари экспорти 423,6 млн. доллар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 163,7 млн. долларни ташкил этган.
Ўтган давр мобайнида 565 та корхона томонидан 60 та мамлакатга 630 турдаги (ТИФ ТН код бўйича);
- 217,6 млн. долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари;
- 160,6 млн. долларлик текстиль маҳсулотлари;
- 63,3 млн. долларлик металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар;
- 33,9 млн. долларлик озуқа-ем маҳсулотлар экспорти амалга оширилган.