Қамчиқ довонида юк машинаси ағдарилиб кетди
- 15.11.2019 14:03
- 147
- Ҳодиса
Бугун, 15 ноябрь куни тонгда “Қамчиқ” довонининг “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланган юк машинаси А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 227-километрида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги хандаққа (кюветга) тушиб кетган. Бу ҳақида ФВВ матбуот хизмати маълум қилди.
“Бешқўл” навбатчилик маскани гуруҳ командири М.Бойчаев бошчилигидаги қутқарув гуруҳи тезкорлик билан воқеа жойига етиб борган.
Аниқланишича, Хоразм вилояти Урганч шаҳрида туғилган М.Н. бошқарувида бўлган “Исузу” русумли юк машинаси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четидаги хандаққа (кюветга) тушиб ағдарилиб кетган. Биринчи навбатда, қутқарувчилар томонидан ҳайдовчига психологик ёрдам кўрсатилди. Сўнгра ағдарилган юк машинаси хандақдан чиқарилиб, эвакуатор ёрдамида белгиланган манзилга жўнатиб юборилди.
Содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланганлар аниқланмади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа