Қарийб 3 миллион сўмлик ноқонуний сотилаётган пиротехника воситалари мусодара қилинди

Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасини олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида республикамиз бўйлаб Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари пиротехника воситаларининг фарзандларимизнинг соғлиги учун зарарли ва салбий оқибатлари тўғрисида профилактик ишлар ҳамда ноқонуний айланмасини олдини олишга қаратилган ҳамкорликдаги рейд тадбирлари ўтказилиши давом этмоқда.

Хусусан, Самарқанд шаҳрида "Янги бозор" автовокзалида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан умумий қиймати 650 минг сўм бўлган 5 қути "Трения" номли "бомбочка" сотилаётгани аниқланган.

Шунингдек, Булунғур туманидаги автовокзал яқинида жойлашган ресторанда 20 ёшли фуқаро У. Э. ва 19 ёшли фуқаро А. У. лар қўлга олиниб, улардан умумий қиймати 2 млн. 280 минг сўмлик "Британик" номли пиротехника воситалари мусодара қилинди.