Қарздор МЧЖнинг бетон аралашмаси тайёрлайдиган автомашинаси хатланди
- 13.05.2024 12:20
- 168
- Иқтисодиёт
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан даъвогар “Т.А.Л.” МЧЖга жавобгар “Ш.О.О” МЧЖдан унинг лизинг тўловлари учун муддати ўтган 687,3 миллион сўм қарз, 300 миллион сўм пеня ҳамда 82,3 миллион сўм миқдоридаги давлат божини тўлаши зарурлиги белгиланган.
Бироқ қарзлар ўз вақтида тўланмагач, бетон аралашмаси тайёрлайдиган автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган.
"Ушбу машина МИБнинг Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида ушланган ва вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган", дея хабар бермоқда МИБ вилоят бошқармасининг қидирув шуъбаси инспектори Эркин Маърупов.
Теглар:
қарздорлик
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа