Қарзини тўлай олмаган фермер ўзини отиб ўлдирди
- 15.01.2020 09:38
- 663
- Ҳодиса
Мингбулоқлик фермер ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Аниқланишича, тумандаги «А.ХХ.» фермер хўжалиги раҳбари Т.Х. 1962 йилда туғилган бошқа фермердан 15 минг АҚШ доллари миқдорида қарз бўлган.
Қарзни қайтариш имконияти бўлмаганидан тушкунликка тушган Т.Х. ўзига тегишли «Иж-27 Е» русумли вертикал шаклдаги қўш оғизли ов милтиғи қўндоғини ўрик дарахтига, ствол учини эса ўзининг юрагига тираб, ўзига ўқ узади. Бунинг натижасида ҳодиса жойида вафот этади.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа