Қатъият ортидаги улкан муваффақият

Дунёга машҳур технологик компаниялардан бири — Dyson Group`га 1991 йилда ихтирочи ва дизайнер, британиялик Жеймс Дайсон асос солган.

Ҳозирда дунёнинг 65 та мамлакатларида Dyson`нинг чангютгич, ҳаво тозалагич, қўл қуритгич, иситкич, фен ва лампалари ишлатилади.

2022 йил ҳолатига компаниянинг ишчилари сони дунё бўйлаб 14 мингдан ортиқни (мингдан ортиғи инженерлар) ташкил этган.

Қизиғи шундаки, Жеймс Дайсон 1983 йилда ўз орзусидаги “G-Force” моделидаги энг яхши чангюткични ихтиро қилгунга қадар 5 йил давомида 5 127  марта уриниб кўрган ва шунча марта  муваффақиятсиз намуналарини ишлаб чиққан.  5128-модел эса ютуқларни бошлаб берган.

Sunday Times маълумотига кўра, у 2023 йилда Буюк Британиянинг энг бадавлат кишилари орасида бешинчи ўринда турган, унинг бойлиги 23 миллиард фунт стерлингни ташкил қилган.

  P. S. Жеймс Дайсон ёшлик чоғидан бери узоқ масофага югуриш билан шуғилланган.