Қайси банкир кўп китоб ўқиган?

Вилоят банк тизими ходимлари ўртасида иккинчи бор ўтказилаётган “Энг китобсевар ходим” танловининг вилоят босқичи якунланди.

Ушбу саралашда Самарқанддаги 18 та тижорат банки ҳамда Марказий банкнинг вилоят бош бошқармасида ўтказилган биринчи саралаш босқичида ғолиб бўлган 82 нафар китобхон ўзаро беллашди.

Бу йилги саралаш босқичида бир қатор раҳбарларнинг, шунингдек, финал йўлланмаси учун Самарқанд шаҳридан ташқари 9 ҳудуддан ҳам ходимлар қатнашаётгани эътиборли бўлди.

Саралаш босқичи Самарқанд давлат университети билан ҳамкорликда ўтказилди. Қатнашчилар билими университетнинг ахборот технологиялари марказида тест синови орқали баҳоланди.

11 нафар ходим мусобақанинг финал йўлланмасини қўлга киритди.