Қайси ОТМларга давлат хизматлари марказлари орқали ҳужжат топшириш мумкин?
- 12.06.2019 16:40
- 614
- Таълим
Давлат қабул комиссиясининг қарорига кўра, қуйидаги 5 та ОТМ учун ҳужжатларни барча шаҳар ва туманлардаги ДХМлар орқали топшириш мумкинлиги белгиланди:
1.Тошкент давлат юридик университети.
2.Қорақалпоқ давлат университети.
3.Гулистон давлат университети.
4.Фарғона давлат университети.
5.Самарқанд давлат университети.
P.S.: жорий йилда давлат хизматлари маркази орқали барча ОТМлар учун ҳужжатлар топшириш мумкинлиги, эндиликда абитуриентлар ОТМга бориши шарт эмаслиги, ўз туманида ҳам ҳужжат топшира олиши ҳақида кўп бора таъкидланган эди.
Лекин сўнгги лаҳзаларда лойиҳа ўзгариб, фақат камсонли (5 тагина) ОТМларидагина ҳужжатлар ДХМ орқали қабул қилиниши назарда тутилди. ДХМ катта ҳажмни эплай олмайди, деган хулосага келинган шекилли, деб ёзмоқда Xushnudbek.uz.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунё стоматологлари Самарқандга келди
- 1 соат аввал
- Таълим