Самарқандлик қоидабузар ҳайдовчи аёлнинг автомашинаси жарима майдончасига келтирилди

МИБнинг асосий вазифаларидан бири суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижросини таъминлаш, шу жумладан, қарздорларнинг пул маблағлари ва бошқа мол-мулкни қидириш чораларини кўриш ҳисобланади.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБнинг 2019 йил 9 августдаги қарорига асосан И.Ҳ. йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун давлат фойдасига 1 миллион 115 минг сўм жаримани тўлаши ҳақида огоҳлантирилган бўлса-да, белгиланган муддатда тўламади.

Ижро ҳаракатлари давомида И.Ҳ. номида “Cobalt” русумли автомашина мавжудлиги аниқланган. Автомашинага нисбатан қидирув тадбирлари натижасида автомашина жарима майдончасига олиб келинди.

Худди шундай, Ғиждувон тумани ИИБ ЙҲХБнинг қарорига асосан М.М. йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун давлат фойдасига 1 миллион 13 минг сўм жаримани тўлаши ҳақида огоҳлантирилган бўлса-да, белгиланган муддатда жаримани тўламаган.

Ижро ҳаракатлари давомида М.М. номида “Spark” русумли автомашина мавжудлиги аниқланган. Автомашинага нисбатан қидирув тадбирлари натижасида автомашина жарима майдончасига жойлаштирилди.