Қомусимиз – бахтимиз

  Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлик билан, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятни англаган ҳолда, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таянилиб, демократия ва ижтимоий адолатга садоқат намоён қилиниб, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидалари устунлиги тан олинган ҳолда, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

  Бош Қонунимиз инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари, жумладан, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар, сиёсий, иқтисодий ва  ижтимоий ҳуқуқларнинг асосий кафолатидир. Шу билан бирга унда фуқароларнинг давлат ва жамият олдидаги мажбуриятлари ҳам белгилаб қўйилган.

  Конституциямиз иқтисодиётда, ижтимоий-сиёсий муносабатларда ва маданий-маърифий ҳаётимизда ислоҳотларни амалга ошириш учун пухта ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

  Шу кунларда Бош қомусимиз қабул қилинганлигининг 28 йиллиги кенг нишонланмоқда. Барча юртдошларимизни ушбу сана муносабати билан табриклаймиз!

  “Инсон-жамият-давлат” тамойилига асосланган Конституциямиз давлатимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлигига хизмат қилсин!

З.Каримов,

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Самарқанд вилоят бўлинаси раҳбари